Чемпионатда “Пахтакор”га ва Драган Черанга тенг келадигани топилмаяпти. Клуб яна чемпион, Черан эса яна тўпурар! Сербиялик легионер кетма-кет учинчи бор ҳаммадан кўп гол уряпти.
2019 йили 23 та, ўтган йили 20 ва бу йил 16 та гол билан тўпурарликка сазовор бўлди. Шубҳасиз, бошқалар учун намуна сифатида кўрсатса арзийдиган легионер.
“Пахтакор”да унинг ўрни қанчалик катталигини барча билади. Ҳозирда Сербияда хордиқ чиқараётган футболчи куни кеча интервью берди.
- Драган, кетма-кет учинчи йил энг яхши тўпурар бўлдингиз. Бу билан сизни табриклайман. Назаримда, тўпурар бўлиш ҳар сафар сизнинг бош вазифангиз бўлса керак-а?
- Салом, илиқ табрик учун раҳмат. Менда ҳеч қачон индивиуал мақсадлар бўлмаган. Жамоага қўлимдан келган ёрдамни қилиш учун доим бор кучим билан ўйнайман холос. Сўнгги уч йил давомида жамоа йўлга қўйган ўзига хос ўйин туфайли мана шундай кўрсаткичларга эришиб келаётганимдан хурсандман. Сиз мени охирги уч йилда жамоадаги энг яхши футболчи дея эътироф қилмоқдасиз. Лекин шуни ҳам унутмангки, клубда мендан бошқа ўйинчилар ҳам бор. Агар улар бўлмаганида бундай натижалар ҳам бўлмасди.
- Ўзбекистонлик ҳужумчилар тўпурарликда сиздан ўтиб кета олмаяптилар. Ростини айтинг-чи, бизда зўр ҳужумчилар камми?
- Бу борадаги саволингизга қўшилмаган бўлардим. Зеро, Ўзбекистонда ҳам яхши савиядаги ҳужумчилар етарли даражада топилади. Бироқ муаммо шундаки, ҳар мавсумда мана шундай ижрочилар орасида ярқ этиб порлайдиганлар кам. Устига-устак улар юқори даражани бардавом ушлаб тура олмайдилар. Шу асосий муаммо бўлса керак. Яна шуни қўшимча қилишим керакки, асосан биринчи планга ёш эмас, балки фахрий ҳужумчилар олиб чиқилади. Жумладан, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Марта Бикмаев (тўғри, ўтган мавсумда у кўп ўйнамади) каби фахрий ҳужумчилар доим кучли учликдан жой олиб келишади. Шундай ижрочиларсиз ҳам ўйнаб бўлмайди (кулади).
- Кубок финалида “Пахтакор” “Насаф”га нима учун ютқазди, деб ўйлайсиз? Ҳолбуки, рақиб бир киши кам бўлиб қолганди...
- Ҳа, мен ўйинни четдан томоша қилдим. Ғалаба қозонишимиз учун ҳаммаси ўз қўлимиздагидек кўринганди. Аммо ўйинни анча бўш ўтказдик, ҳужумда тажовузкорлик кўрсатмадик. Шу ҳам якунда мағлубиятга учрашимизга олиб келди. Бу мағлубиятни ўзини бўшаштириш ёки чарчоқ аломатлари сезилиб қолиши билан боғлаш-боғламасликни ҳам билмасдан турибман. Ўз навбатида “Насаф” ўйинни ҳимояга таянган ҳолда ташкил этиб, гол киритиш учун пайт пойлади. Қаршиликларнинг мана шундай уринишлари ўз самарасини берди. Бу билан уларни табриклаб қоламан.
- Кейинги режангиз биз учун қизиқ. Фаолиятингизни “Пахтакор”да давом эттирасизми? Ўйлашимча, амалдаги шартномангиз бор-а?
- Ҳали менинг “Пахтакор” билан тузган шартномамда яна бир йил бор. Шундай экан, келгуси мавсумда тўртинчи марта чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланишим учун қандай ҳаракат қилишимни кутиб қолишингизни сўрайман.
- Хизматингизга “Насаф” қизиқаётгани қанчалик ҳақиқат? Имкони бўлса, собиқ клубингизга қайтармидингиз?
- Ҳозирча мен “Пахтакор” ўйинчисиман. Лекин бошқа клубларнинг хизматимга кўз тикаётгани ҳам хурсанд қилмасдан қолмайди. Вазият шундай юз бердики, “Насаф”да бир-биридан ажойиб икки мавсумни ўтказганман. Қолаверса, менинг бош мураббий билан муносабатим аъло даражада бўлган. Ҳозир “Насаф”га қайтишим мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар реалликка тўғри келмаса керак.
- Питер Хюистранинг Шота Арвеладзедан фарқи нимада? Эшитишимча, Питер бироз юмшоқроқ мураббий экан, шу ростми?
- Иккала мураббий ҳам “Пахтакор”даги ҳолат учун жавобгарликни бирдек ҳис қила олганини айтишим мумкин. Асосийси, улар клубда замонавий тизимни йўлга қўйганлар. Ўз навбатида бундай тизим зўр натижаларни келтирмоқда. Иккаласи ҳам ўз ишини яхши бажара олишини кўрсатиб берди. Эҳтимол, Хюистра тил билан боғлиқ ўзига хос тўсиқ туфайли бугунги мураббийда жамоавий ўйинга алоқаси йўқ муаммоси бўлса керак. Аммо умумий ишда бу атрофдагиларга мутлақо сезлимаяпти.
- Гарчи клуб билан шартномангиз бўлишига қарамай, олдингизда қатор таклифлар турибди-а?
- Шу ёшимда ҳам менда кўплаб таклифлар бор. Лекин бугунги шароитни, ўзим яшаётган бу давлатни ва тўп сураётган клубни ўзгартириш ниятим йўқ.
- Ҳамма сизни Суперлигада биринчи рақамли энг яхши легионер сифатида тилга оладилар. Бу фикрга қўшиласизми ёки энг яхши легионер сифатида бошқасини айтасизми?
- Албатта, бундай гапларни эшитиш ёқимли. Бунинг учун мухлислардан миннатдорман. Шундай ўйлаётганларга раҳмат айтаман.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади