
Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган ЦСКА София - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда римликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Бўрилар" сафида Темми Абрахам дубль қайд этди. Шунингдек, Майораль ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Мезбонлардан эса Чатакович ва Вилдсхут ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Моуриньо шогирдлари очколарини сонини 13 тага етказган ҳолда, ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди. 1 очко тўплаган софияликлар "C" гуруҳида сўнгги ўринни банд этди.
ЦСКА София – "Рома" 2:3
Голлар: 0:1 – 15 Абрахам, 0:2 – 34 Майораль, 0:3 – 53 Абрахам, 1:3 – 75 Чатакович, 2:3 – 90 Вилдсхут.
ЦСКА София – Бузатто, Галабов, Матей, Лам, Мазику, Вьон (Чатакович, 64), Жеферсон, Мухар, Йомов (Вилдсхут, 46), Бе (Кварема, 90), Кайседо (Крастев, 63).
"Рома" – Фузато, Карсдорп, Манчини, Кумбула, Рожер, Винья, Верету, Кристанте, Бове (Вильяр, 57), Майораль (Шомуродов, 68), Абрахам (Дзаньоло, 67; Дарбо, 85).
Огоҳлантиришлар: Бове (24), Манчини (32), Вьон (45), Кумбула (60), Жеферсон (71).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар