Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt.de Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.
Унга кўра "Насаф" тўпурари Ҳусайин Норчаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 250 000 евро ва унинг ҳозирги нархи 700 000 еврога етган. "Локомотив" вакили Азизбек Амоновнинг трансфер нархи эса 200 000 еврога ўсган ва 550 000 еврога етди.
"Машъал" ҳужумчиси Годвин Оквара Чиканинг нархи 175 000га кўтарилган. Шерзод Насруллаев ва Диёр Холматовнинг нархларига яна 150 000 евро қўшилган.
Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" ҳимоячиси Егор Кримец ва "Андижон" легионери Владислав Васильев биринчи ўринда. Уларнинг трансфер нархи 150 000 еврога камайди ва энди 500 000 еврога тенг. Достонбек Ҳамдамов, Игорь Голбан, Боян Матич, Синиша Бабич, Ихтиёр Тошпўлатов, Владимир Козакнинг нархлари 100 000га камайди.
Янгиланишдан кейин Одил Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Уларнинг ҳозирги трансфер нархи 1 000 000 еврога тенг.
Достонбек Ҳамдамов 900 000 евро билан кейинги ўринда турибди. Нурилло Тўхтасинов, Сардор Собирхўжаев ва Ҳожиакбар Алижонов портал томонидан 800 000 еврога баҳоланган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади