23:19 / 10.12.2021
5 529

11 ва 12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бокс оламидаги энг муҳим жанглар

11 ва 12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бокс оламидаги энг муҳим жанглар
Мазкур ҳафта якунида жаҳон ва ўзбек бокси юлдузлари иштирокида бир қатор эътиборга лойиқ жанглар бўлиб ўтади.

Фото: Instagram
Тошкентда ўзбек боксчилари иштирокида проф бокс оқшоми ўтказилади
«Зўр-ТВ Арена»даги мусобақанинг асосий жанги Шоҳжаҳон Эргашев ва таиландлик Аэккауэе Каумане ўртасида кечади. Бокс кечаси 19:00 да бошланади.

Мусобақада шунингдек, қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:
-66.7 кг: Муҳаммадмусо Абдураҳмонов (Ўзбекистон) – Сарваржон Холмирзаев (Ўзбекистон)
-72 кг: Шаҳобжон Шукуров (Россия) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон)
-72 кг: Ҳусниддин Пўлатов (Ўзбекистон) – Жамшид Қўқонбоев (Ўзбекистон)
-66.7 кг: Бекзодбек Исадуллаев (Ўзбекистон) – Сардор Бердиқулов (Ўзбекистон)
-63.5 кг: Жаҳонгир Расулов (Ўзбекистон) – Александр Салтиков (Россия)
-55 кг: Тоҳиржон Йўлдошев (Тожикистон) – Асадбек Мамажонов (Ўзбекистон)
-70 кг: Шоҳаббос Шукуров (Россия) – Фарруҳжон Аҳадов (Ўзбекистон)

Баҳодир Жалолов проф боксдаги 9-жангини ўтказади

Фото: Instagram
БААнинг Дубай шаҳрида 11 декабрь оқшомида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада оғир вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангида рингга кўтарилади.

Жалоловга колумбиялик Хулио Цезарь Калимено рақиб бўлади. Спортчилар тарозидан ўтишга улгурди. Дубайдаги мусобақа 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Енгилмас Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда жанг қилади

Фото: Instagram
Калифорния штатида Тошкент вақти билан 12 декабрь тонгида ярим ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) канадалик Коди Кроули (19-0, 9 КО) билан жанг қилади.

Яна бир ўзбекистонлик чарм қўл қоп устаси Хуршид Тожибоев Қозоғистонда бўлиб ўтадиган мусобақада Павел Маликов билан тўқнаш келади. 11 декабрда мўлжалланган мазкур бокс кечасининг асосий жанги ҳаваскор боксдаги фаолияти ва Баҳодир Жалоловга қарши жанглари билан яхши таниш бўлган Камшибек Кункабаев иштирокида кечади.

Василий Ломаченко қайтмоқда, Дмитрий Бивол эса ҳамюртига қарши

Фото: Instagram
Украиналик чарм қўл қоп устаси навбатдаги жангини 12 декабрь тонгида енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ричард Коммига қарши ўтказади. Нью-Йоркдаги бокс оқшоми Тошкент вақти билан 12 декабрь тонги соат 06:30 да бошланади.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳам катта бокс кечаси ўтказилади. Оқшомнинг марказий жанги россиялик машҳур боксчи Дмитрий Бивол иштирокида бўлиб ўтади. Унга ҳамюрти Умар Саламов рақиб бўлади.

Ушбу бокс кечасининг асосий жанглари 21:45 дан бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 11 ва 12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бокс оламидаги энг муҳим жанглар