Терма жамоамизнинг Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувлари қайси телеканалда намойиш этилади?

Терма жамоамизнинг Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувлари қайси телеканалда намойиш этилади?
Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу иккала ўйин ҳам Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар