Фото: EPA/Vostock-photo
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпиони тожи учун россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳснинг 11-партиясида ғалаба қозониб, муддатидан олдин навбатдаги чемпионликни таъминлади.
Карлсеннинг ушбу ғалабасидан кейин умумий ҳисоб 7,5:3,5 кўринишини олди. Шу тариқа, 31 ёшли амалдаги жаҳон чемпиони ўз унвонини тўртинчи марта ҳимоялай олди. У 2013 йилдан бери шахмат қироли тожини ўзида сақлаб келмоқда.
Чемпионлик учун учрашув Дубайда 26 ноябрда бошланганди. Гроссмейстерлар ўртасидаги дастлабки бешта ҳамда 7- ва 10-партиялар дуранг натижа билан якунланганди, 6-, 8- ва 9-партияларда Карлсеннинг қўли баланд келганди.
Дастлаб учрашув 14 та партиядан ёки иштирокчилардан бири 7,5 очко йиғгунча давом этиши режалаштирилганди. 14 та партия ўйналгандан кейин дуранг ҳисоб қайд қилинса, унда тай-брейк ўтказилиши кўзда тутилган. Бироқ иш бунгача бормади.
Карлсен 16-жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2013 йилда у амалдаги чемпион билан кураш олиб боришга даъвогарлар турнирида ғалаба қозониб, шу йилнинг ўзида чемпионлик унвони учун баҳсда ўша вақтдаги “шахмат қироли” ҳиндистонлик Вишванатан Анандни доғда қолдирганди.
2014 йилда Карлсен чемпионлик баҳсида яна Ананддан қўли баланд келган, 2016 йилда эса россиялик Сергей Карякинни мағлуб этган. 2018 йилда норвегияликка америкалик Фабиано Каруананинг ҳам “тиши ўтмаган”.
Карлсен Халқаро шахмат федерацияси рейтингида 1-ўринни, унинг тенгқури бўлган Непомняший эса 5-ўринни эгалламоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади