«Бунёдкор»нинг 19 ёшли футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокат оқибатида вафот этди

«Бунёдкор»нинг 19 ёшли футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокат оқибатида вафот этди
Фото: «Бунёдкор»
«Бунёдкор» футболчиси Диёр Раҳимқулов 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақида «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати маълум қилди.

19 ёшли Диёр Раҳимқулов 2021 йилги мавсумда «Андижон» клубида ижара асосида тўп сурганди. Унинг трансфер ҳуқуқи «Бунёдкор»га тегишли. Диёр Тошкент жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчи андижонликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар