22:40 / 11.12.2021
3 834

Хави алам устида “Барселона” юлдузларини ҳайдаяпти

Хави алам устида “Барселона” юлдузларини ҳайдаяпти
“Барселона” бош мураббийи Хави ўзининг ишончини оқламаган етакчи футболчилар билан хайрлашишга тайёр. Испаниялик мутахассис таркибни ўзи истаган даражада шакллантирмоқчи.

Манбаларнинг хабар беришича, Хави бошчилигидаги мураббийлар штаби дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Сержино Дест, ярим ҳимоячи Френки де Йонгдан воз кечишга қарор қилган.

Хавига бу ўйинчиларнинг “Бавария”га қарши учрашувдаги ҳаракатлари маъқул келмаган ва улар бош мураббий ишончини буткул йўқотгани айтиляпти.

Жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин Хави шогирдларига қарата: “Айримларингиз “Барселона”да ўйнаш нима эканини ҳатто ҳис қилмайсизлар!”, дея шогирдларига қаттиқ танбеҳ берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави алам устида “Барселона” юлдузларини ҳайдаяпти