Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9 КО) 11 декабрь, шанба куни Дубайда ташкил этилган бокс кечасида рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчига колумбиялик Хулио Цезарь Калимено рақиблик қилди. Жанг узоққа чўзилмади. Баҳодир чап қўли билан рақибининг жағ қисмига кучли зарба бериб, уни нокаутга учратди. Бу Баҳодирнинг жангдаги биринчи зарбаси эди.
Шу тариқа Баҳодир проф боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги бундан аввалги жангини 2021 йилнинг апрель ойида латвиялик Кристапс Зуитсга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Унгача эса 2020 йил 13 декабрида Уилфредо Лилни (10-18-3, 8 КО) 1-раунддаёқ нокаутга учратганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади