11:55 / 12.12.2021
2 219

Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкураш Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланадими?

Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкураш Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланадими?
Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкураш Лос-Анжелес (АҚШ)да ўтказиладиган Олимпиада-2028 дастурига ҳозирча киритилмади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтида маълум қилинди.

ХОҚ боксни чиқариб юбориши ҳақида ўтган йили илк хабарлар пайдо бўлганди. Энди бокс ҳамда юқоридаги икки спорт тури халқаро федерациялари бу ўйинлар Олимпиада дастурида қолиши учун муайян талабларни бажаришига тўғри келади.

ХОҚ мусобақалар дастурига киритиладиган 28 спорт тури рўйхатини эълон қилди. Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкурашнинг 2028 йилги Олимпия ўйинлари қаторида қолиш-қолмаслиги масаласига ХОҚ ижроия қўмитаси 2023 йилда ойдинлик киритади.

Олимпиада якуний дастурига кириш учун ушбу спорт турлари халқаро федерациялари ўз муаммоларини ҳал этишганини Халқаро олимпия қўмитасига исботлаб беришлари шарт.

Хусусан, 2019 йил май ойида ХОҚнинг эътирофидан вақтинча маҳрум этилган Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) молиявий шаффофлик ва ҳакамлик масаласидаги муаммоларини ҳал этганига ХОҚни ишонтириши лозим.

Халқаро оғир атлетика федерацияси допингга қарши ўз дастури тўкислиги, ишончлилиги ва мустақиллигини таъминлаши шарт. Ушбу шартлар бажарилмаса, оғир атлетика 2024 йилги Париж олимпиадасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин.

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқига эса от спортини бошқа спорт турига алмаштириш бўйича таклиф киритиш, мусобақа турнирлари дастурида камхарж, ёшлар ва кенг оммани кўпроқ қизиқтирадиган ўзгаришлар қилиш талаби қўйилган.

Умуман олганда, ХОҚ ёшларбоп спорт турлари томон юз бураётгани сезилиб турибди. Лос-Анжелес-2028 дастурига киритиш биринчи навбатда таклиф этилаётган 28 спорт тури қаторидан скейтбординг, спорт альпинизми ва сёрфинг ўрин олгани ҳам шунга ишора.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкураш Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланадими?