3 126
Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов "Футбол ТВ" канали меҳмони бўлди. Кўрсатув давомида бошловчи унга "Бунёдкор" клуби гуллаган даврда таклиф билан чиққанми деб савол берди.
"Ўша пайтда "Бунёдкор" таклиф билан чиққан. Ўзинг рози бўлсанг бўлди, қолганини раҳбарият билан гаплашиб оламиз дейишган. Ўйлаб кўраман деб жавоб берганман. Кейин дадамга шу таклифни айтганман. Уй, машина, ҳозир олаётган пулимдан 10-15 баравар кўп пул бераман дейишди.
Нима қилай деганман? Дадам ҳеч қачон тузини еб тузлиғинга тупурмагин, кам пул берса ҳам "Пахтакор" сени тарбиялади, "Пахтакор" сени халққа танитди, "Пахтакор" орқали сен терма жамоада ўйнаяпсан, шунга клубни рози қилмасдан туриб бошқа жамоага ўтишинг тўғри бўлмайди дегандилар. Раҳматли дадам доим тўғри маслаҳат берардилар.
Ўшанда "Пахтакор" раҳбарияти мени қолишимни кўпроқ хоҳлашган. Раҳбарият агар клубда қолсанг биз учун катта иш қилган бўласан деб айтишганди. Шундан кейин "Бунёдкор"га "Пахтакор"да қоламан деб жавоб бергандим", - дейди Одил Аҳмедов "Офсайд" кўрсатувида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас