20:26 / 16.12.2021
3 642

Одил Аҳмедов: Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда тўп тепишга кучим етади

Одил Аҳмедов: Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда тўп тепишга кучим етади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори ва Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби футболчиси Одил Аҳмедов “Футбол” ТВ телеканалидаги “Offside” кўрсатувида меҳмон бўлди. Интервью жараёнида Одил Аҳмедов клубдаги фаолиятини давом эттириш борасидаги саволга жавоб берди.

- Ҳозир жуда кўп нарсалар ҳақида ўйлаяпман. 2022 йилда янгилик бўлиб қолиши мумкин. Балки кейинги йили футбол ўйнамасман. Шундай режаларим ҳам йўқ эмас.

Фаолиятимни якунлаш бўйича ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиш лозим. Мисол учун, ҳозир Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда ўйнашга кучим ва иқтидорим етади. Бироқ ўйлаб қарасак, кимга қарши, қайси футболчилар билан ўйнайман, деган савол турибди. Шу томони кўпроқ муҳим. Мен хорижда 10 йил давомида профессионал футболчилар, мураббийлар ва ишчилар билан ишладим. Уларни солиштирганда фарқ катта.

“Олтин тўп” соҳиби Ривардо Ўзбекистонда ўйнади? Унинг юртимизда фаолият юритишига сабаб асосан молиявий томон. Ривалдога “Бунёдкор”да бошқача шароит қилиб берилган. Ўша пайт клубни мақсади умуман бошқача эди. Ривалдо тўп тепган, нега энди мен ўйнамаслигим керак, деган гап йўқ. Мен солиштириб кўриб, бу нарса тўғри келмайди, деган фикрга келяпман. Ўзбекистон чемпионатида ўнашим мумкин. Лекин бу шунча пайтдаги карьерамни пастга тушириб юбориши мумкин.

Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Вақтида кетишни ҳам билиш керак. Бу ҳам тўғри қарор бўлиши мумкин
, - деди Одил Аҳмедов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда тўп тепишга кучим етади