“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этиши керак бўлган тўрт нафар футболчи номини маълум қилди.
Клуб мутасаддилари янги ўйинчиларни олиш имконига эга бўлиш учун асосий таркибнинг бир неча футболчиси билан хайралашишига тўғри келмоқда.
Хавининг қарорига кўра, биринчи бўлиб, “Севилья”дан ижарага олинган Люка де Йонг кетиши керак. Агар бу ҳужумчини олиб, “Севилья” билан ижара шартномасини давом эттирадиган клуб топилмаса, каталонияликлар компенсация тўлаб бўлса ҳам уни “Севилья”га қайтариб юборади.
Иккинчи номзод Филиппе Коутиньо экани аниқ бўлди. Бразилиялик юлдуз катта маош олаётганига қарамай, жамоага фойдаси тегмаяпти. Тажрибали плеймейкер янги бош мураббий қўллаётган тактик схемаларга тушмаяпти. “Барса” ўз зарарига бўлса ҳам уни бошқа жамоага ўтказиб юборади.
Қишда трансферга қўйиладиган яна икки футболчи ўйин амалиётисиз қолаётган ҳимоячи Самюэль Умтити ва захира дарвозабони Нето бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди