Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йилги футбол мавсуми якунига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси номинациясига номзод ўйинчилар якуний рўйхатини эълон қилди.
UZ Football Awards маросими-2021да «Йилнинг энг яхши футболчиси» соврини учун 6 нафар легионер ва 4 нафар Суперлигада тўп сураётган ўйинчи даъвогарлик қилаётган эди. Дастлабки 10 футболчидан иборат рўйхатдан - Ҳусниддин Aлиқулов («Насаф»), Иброҳимхалил Йўлдошев («Пахтакор»/ «Нижний Новгород»), Игорь Сергеев («Оқтўбе»/»Тобол»), Отабек Шукуров («Шаржа»), Жасур Яхшибоев («Легия»/»Шериф»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Шерзод Насруллаев («Насаф») якуний босқичга ўтмади.
Натижада якуний учлик қуйидагича кўриниш олди:
- Жалолиддин Машарипов («Шабоб Aл-Aҳли»/«Aн-Насср»)
- Ҳусаин Норчаев («Насаф»)
- Элдор Шомуродов («Женоа»/«Рома»).
Ушбу учликдан энг кўп овоз тўплаган ғолиб номи йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. UZ Football Awards маросими 25 декабрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил Жалолиддин Машарипов ЎФА томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси деб топилган бўлса, номзодлар орасида Элдор Шомуродов («Женоа») ва Ойбек Бозоров («Насаф») ҳам бор эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди