Про лигада 2-ўринни эгаллаб Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Самарқанднинг “Динамо” клубида янги бош мураббий иш бошлайди.
Яқинда хабар берганимиздек, клубни Суперлигага олиб чиққан тожикистонлик Ҳаким Фузайлов шартномаси тугагани сабабли раҳбарият у билан битимни узайтирмасликка қарор қилди. Натижада Ҳаким Қаюмович “Динамо”ни тарк этди.
Айни чоғда самарқандлик ишқибозларни “Динамо”га қайси мураббий устозлик қилиши қизиқтиряпти. Sports.uz га маълум бўлишича, жамоани катта эҳтимол билан сербиялик Драган Роган бошқаради. Бу хабарни мураббийга яқин манба ҳам тасдиқлади. Лекин ҳозирча “Динамо” клуби бош мураббий масаласида расмий хабар бергани йўқ.
Биздаги маълумотларга кўра, Роган “Динамо” бош мураббийи сифатида янги йилдан кейин ишга киришиши кутиляпти.
Предраг Роган ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, 1974 йилда таваллуд топган. Мураббийлик фаолияти мобайнида Сербиянинг қатор жамоаларида ишлаган. 2021 йилги мавсумни “Вождовац” клубида ўтказган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди