А Сериянинг 19-турида “Рома” футболчилари “Олимпико”да “Сампдория”ни қабул қилди. Аслида кўплаб мухлису мутахассислар “Аталанта”дек кучли жамоани рақиб майдонида таслим қилган Жозе Моуриньо шогирдларида жорий мавсумда ишлари юришмаётган генуяликларни осонликча мағлуб этишини кутганди.
Бироқ, учрашувнинг биринчи ярмида римликларнинг ўйини ўхшамади. Иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида португалиялик мутахассиснинг ишонган ҳужумчиси Тэмми Абрахам жароҳат олиб ўйинни тарк этди. Унинг ўрнига ганалик форвард Феликс Афена-Гьян ўйинга қўшилди, лекин англиялик юлдузнинг йўқлиги билиниб турди.
Жозе Моуриньо 67-дақиқада захирадан Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравини майдонга туширганидан кейин “Рома”нинг ҳужумкорлиги сезиларли даражада ошди. Ўзбек ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида ноқулай вазиятда қолганига қарамай, гол уришга эришди. Бироқ, “Рома”нинг жорий йилдаги сўнгги голи жамоа ғалабасига етарли бўлмади. “Сампдория” Маноло Габбьядинининг аниқ зарбаси эвазига 80-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди – 1:1.
Очколари сони 32 тага етган “Рома” мусобақа жадвалида олтинчи поғонада қолди.
Шомуродов: Майдонга гол уриш учун чиқаман!
Учрашув қаҳрамони Элдор Шомуродов ўйиндан кейин флэш-интервью берди.
- Мен майдонга чиққанимда ҳар доим гол уришни истайман.
- Биринчи ҳужумчи ёки ярим ҳимоячи?
- Мен учун ҳар икки позицияда ўйнаш қулай. Марказий ҳужумчи ёки иккинчи форвард сифатида ўйнаш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.
- Моуриньо билан муносабатингиз қандай?
- Жуда зўр. Мураббий бизга ҳар доим янги нарсаларни ўргатмоқда.
Абрахам: Оғриқ бор, лекин мен “Милан”га қарши ўйнайман!
Аслида англиялик юлдузнинг биринчи бўлимдаги ҳаракатлари ҳам кўнгилдагидек бўлмади. У ўйинга тўлиқ тайёрмасдек кўринди. Иккинчи бўлимда ўзини кўрсатишга улгурмай, қўлини кўтаришга мажбур бўлди. Эски жароҳати безовта қилиб қолди.
Учрашувдан кейин Тэмми Абрахам журналистларга қисқа ва лўнда жавоб берди: Тўпиғим жойида, фақат оғриқ бор. Лекин мен “Милан”га қарши ўйинда ўша ерда бўламан. Олға “Рома”!, - деди Тэмми Абрахам.
Моуриньо нимадан хавотирда?
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам Dazn вакилларига берган интервьюсида клубда ковид билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкинлигидан хавотирда эканини яширмади.
- Қишки танаффусда кўп футболчилар Римни тарк этади. Умид қиламанки, улар қайтиб келганида ковид билан муаммо бўлмайди. Мавсумни ўтган қисмини қандай баҳолашим мумкин? Олдиндаги жамоаларнинг қудратини инобатга олган ҳолда, бизнинг рейтингимиз ёмон эмас, - деди Жозе Моуриньо.
Энди янги йил муносабати билан А Серия жамоалари қисқа муддатли таътилга чиқади. “Рома” навбатдаги учрашувни чемпионлик учун курашаётган “Милан”га қарши ўтказади. Ушбу беллашув келаси йилнинг 6 январь куни Милан шаҳрида ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди