
Италия А Серияси 19-турида "Рома" ва "Сампдория" жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Римликларнинг голига легионеримиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. У захирадан майдонга тушиб, ҳисобни очишга эришди. Аммо "бўрилар" ҳисобдаги устунликни сақлаб қололмади.
“Goal Italia” нашри тур рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон МТЖ ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар