Фото: «Ростов» ФК
Ўзбекистонлик собиқ футболчи Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ростов» клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Собиқ футболчининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Николай Ширшов 1974 йилнинг 22 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини Тошкент вилоятининг «Сверловец» (1991 йил) клубида бошлаган Ширшов кейинчалик «Трактор» ва «Пахтакор» сафида тўп суради. У «шерлар» таркибида (1992—1999) 159 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 16 та голга муаллиф қилган. Кейинчалик футболчи беш йил давомида (2000—2005) «Ростов» шарафини ҳимоя қилади.
Шунингдек, Ширшов Россиянинг «СКА», «Батайск-2007», «Таганрог», «МИТОС» ва «ТПФ» клубларида ҳам ўйнаган. Николай 2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида (1996—2005) эса 64 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди