
Варшавада ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этган Нодирбек Абдусатторов партиядан кейин қисқа интервью берди.
“Менга бироз омад кулиб боқди. Чунки у шунчаки дуранг ҳолатига ҳам тушиб қолиши мумкин эди. Умуман олганда ўйин вақтининг катта қисми анчагина тенг кураш остида ўтди”, – деди ўзбекистолик 17 ёшли шахматчи.
Нодирбек жаҳон чемпионини ҳар куни ҳам ютавермаслиги ва ғалабадан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақидаги саволга ҳам босиқлик билан жавоб берди: “Мусобақа ҳали тугагани йўқ. Мен кейинги партияларга диққат қаратяпман”.
Журналист унинг Магнус Карлсенга қарши дона суришидан олдин қандай ухлагани билан қизиқди. “Яхши ухладим. Тўғри, бироз эртароқ уйғондим”, – дея жавоб берди гроссмейстер.
28 декабр куни Нодирбек Абдусатторов норвегиялик рақибини 10-турда мағлуб этган бўлса, 11-турда россиялик Владимир Федосеев билан дуранг қайд этди.
Финишга икки тур қолганда турнир жадвали етакчилари – Нодирбек ва Ян Непомняший ҳисобида 8,5 очкодан бор.
Нодирбекнинг навбатдаги рақиби – 15 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражу. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар