Токио Олимпиадаси ғолиби ва Тошкентда ўтган сўнгги жаҳон чемпионати олтин медали эгаси - Акбар Жўраев билан суҳбат давомида, спортчи босиб ўтган йўли ва унинг қийинчиликлари ҳақидаги кўплаб ҳақиқатлар билан ўртоқлашди.
Қандай оиласида катта бўлгансиз?
- Биз Бўстонлиқнинг сойлиқ қишлоғида катта бўлганмиз. Дадам оддий ишларда ишлаган. Онам уй бекаси. Акам оғир атлетика билан шуғуллангани боис, мен ҳам унга меҳр қўйдим. Оила аъзоларим бошқа касбни танлашимни жуда истаган. Улар бир оилага битта спортчи етади деб ҳисоблашар, мени шифокор бўлишимни хохлашган. Ўйлашимча, энг муҳими ҳаётда ўзи севган касб билан шуғулланиш. 16-17 ёшга тўлган пайтларим дадам ишлаш учун Россияга кетди. Акам ўқишга кирди. Молиявий оғир кунлар бошланди. Кечга машғулотларда иштирок этиб, кундузлари қора меҳнат қилиб ишлар эдим. Кунига 15 минг сўм топсам, мендан бахтли одам йўқ эди. Тўғри, оч қолиб кетмаганмиз, аммо рўзғоримиз анча муддатга қадар гўшт кўрмаган. Ҳозир ҳамма нарсам бор. Пулим барча истакларимни амалга оширишга етади, бироқ тежамкорликни ҳуш кўраман. Кечаги кунимни унутмоқчи эмасман.
Сиз тайёргарлик кўрган машғулот залидаги шароитлар жуда оғир деб эшитган эдим?
- Ҳақиқатни тан олиш лозим. Авваллари кўмирхона бўлган кичик хонани тозалаб, оғир атлетикага мослаштирилган. Бизда атиги 3 та штанга бўлган. Уларнинг иккитаси аёлларники эди. Ўша бир дона штанга катта мусобақалар учун кўприк вазифасини ўтаб берди. Мен кучли спортчи етишиб чиқиши учун барча шароитлар бўлиши керак деб ҳисобламайман, аммо шуниси аниқ-ки, шароитлар яхшиланса чемпионларимиз сони ортади. Ота-оналар жуда камдан-кам холлардагина ўз фарзандларини оғир атлетикага олиб келади. Бу спорт турида жароҳат олиш ва болаларнинг бўйи ўсмай қолишидан хавотир олишади. Аслида ундай эмас. Барчаси мураббийлар қўл остидаги машғулотлардан бошланади. Секин-аста тош кўтариш техникаси ўргатилади.
Токио Олимпиадаси ғолиблигини орзу ҳам қилмаган эдим...
- 2016-йилги Рио Олимпиадасини телеэкран орқали томоша қилдим. Руслан ака барча рақибларни мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга бўлдилар. Буни кўриб жуда ҳавас қилдим, аммо мен ҳам 4 йилдан сўнг шу шоҳсупага кўтариламан деб ўйламаган эдим. Ишлашда давом этдим. Аввалига ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш, кейин катталар ўртасидаги ЖЧда олтин ва яна ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтинга эга чиқдим. 2019-йилда эса, катта орзу сари тайёргарлик бошланди. Деярли 3 йил давомида ҳар куни тинмай машқ қилдик. Якунда, орзуйим ушалди. Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб ортга қайтдим.
Сўнгги Жаҳон чемпионатидаги Руслан Нуриддинов билан олтин медал учун кураш ҳақида
- Тўғриси, Тошкентдаги турнирни ўтказиб юбормоқчи эдим. Олимпиададан қайтгач, жуда кўп тадбирларда иштирок этишга тўғри келди. Натижада, анча формадан чиқиб қолдим. Иш шу даражага етиб бордики, вазнимда муаммолар пайдо бўла бошлади. Кейин, мураббийларим билан келишган холда 3 ойлик кучли режимдаги тайёргарликни бошладим. Натижада, спорт формамни зўрға тиклаб олдим. ЖЧ бошланишига бир ҳафта қолганида ҳам унда иштирок этишим каттагина савол остида турган эди.
Яратганга шукур бўлсин, вазн борасида муаммоларни ҳал этдим. Финалда эса, Руслан ака билан чинакам кураш олиб бордик. Тўғриси, мен учун арманистонлик рақиб асосийси эди. У Тошкентга келишдан аввал ўзбекистонликларни ўз юритда енгиб келмоқчи эканлигини айтган эди. Ўша гаплари учун уни жазоладим. Агар менинг ўрнимга Руслан ака ғолиб бўлганларида, бирдек хурсанд бўлган бўлардим. Руслан ака ҳам мени мусобақадан сўнг, табрикладилар. Ўртада соғлом рақобат бор, аммо ҳеч қандай кураш йўқ.
Келажакдаги мақсади ҳақида
- Японияда олтин медални қўлга киритиб ўйлаб қолдим. "Демак ҳаракат қилса, яна бир бор Олимпиадада тенгсиз бўлиш мумкин." Юртимизга қайтгач, бор эътиборимни яна машғулотларга қаратишга қарор қилдим. Ниятим яна 2 та Олимпиадада иштирок этиб, оғир атлетикамиз тарихида абадий қолиш. Бунинг учун менда барча имконият мавжуд деб ҳисоблайман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди