date
views 2 074

Моуриньо “Рома”га зўр футболчи танлади

Моуриньо “Рома”га зўр футболчи танлади
“Рома” мутасаддилари бош мураббий Жозе Моуриньо талаби билан “Марсель” ярим ҳимоячиси Бубакар Камара трансферини амалга ошириши керак бўлади. Бу футболчини майдон марказини кучайтириши учун олиб келишмоқчи.

Моуриньо Камара типидаги ярим ҳимоячини ўтган ёзда ҳам қидирган эди. Шу сабабли мутахассислар римликлар уни қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишини айтмоқда. Трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланган футболчининг “Марсель” билан шартномаси мавсум охирида етади. Бу омил “Рома”га қишда арзонроқ нархга футболчини сотиб олиш имконини беради.

Жорий мавсумда 20 та учрашувда битта гол урган Камарага “Ньюкасл” ҳам харидор бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо “Рома”га зўр футболчи танлади