“Челси” кейинги йилларда катта трансферларни амалга оширгани билан ҳужум чизиғидаги муаммоларни бартараф эта олгани йўқ. Жамоанинг ҳужумкорлиги ошириш мақсадида кейинги икки мавсумда “аристократлар” сафига ўтган Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц, Тимо Вернер ва ёзда рекорд сумма 97,5 миллион фунтга трансфер қилинган Ромелу Лукаку ҳам масаланинг ечими бўла олмади.
Ромелу Лукаку “Интер”дан олиб келинганида жамоанинг асосий тўпурари бўлиши кутилганди. Лекин тажрибали ҳужумчи Лондон клубида 13 та учрашувда бешта гол урди холос. Ярим ҳимояда ўйнаётган Мэйсон Маунт ва Жоржиньо гол уриш борасида бельгиялик ҳужумчидан ўзиб кетган.
Ромелу Лукаку олиб келинганидан кейин “Челси” ўз тарбияланувчиси Тэмми Абрахамни “Рома”га 40 миллион фунтга сотиб юборган эди. Англиялик ҳужумчининг Римдаги ишлари юришиб кетди ва 24 ёшли форвард яна Англия терма жамоасига жалб қилина бошлади.
Катта умидлар билан Англия премьер-лигасига қайтган Ромелу Лукаку эса, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель қўллаётган ўйин услуби унга ёқмаётгани ва тезроқ “Интер”га қайтишни истаётгани ҳақида очиқ баёнот бера бошлади.
Шундан сўнг, “Челси” ҳужум чизиғини олдинда катта муаммолар кутиб тургани ошкор бўлди. Айни пайтда “аристократлар” зудлик билан Лукаку бажара олмаётган вазифа – кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидира бошлади.
Улар бу позицияга Роберт Левандовски, Душан Влахович ва Мауро Икардини кўзламоқда. Лондонликлар бу тўпурарларга эришиш қийинлигини билган ҳолда, Тэмми Абрахамни Римдан қайтариш вариатини ҳам кўриб чиқмоқда.
“Челси” Абрахамни трансфер қилганида ҳужумчини 2023 йилда 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини шартнома бандига киритиб қўйган. Тэммининг ўзи ҳам тарбия топган жамоасига бориб, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйишга қарши бўлмаса керак.
“Рома” ҳам бир муддат ўтиб, 40 миллион евро сарфлаган ўйинчини икки баравар қимматига пуллаш имконидан воз кечмайди. Демак, вазиятни кузатишда давом этамиз.
“Рома” футболчиси АҚШга кетиши мумкин
Америкалик ҳимоячи Брайан Рейнольдс “Рома” асосий таркибига кира олмаяпти. Жорий мавсумда Моуриньо уни бир марта майдонга туширди холос.
Аслида бир йил муқаддам АҚШдан Римга келган ўйинчи ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳам А Серияда атиги беш марта кўриниш берганди.
Маълумотларга қараганда, 20 ёшли футболчига Бельгия чемпионатидан “Брюгге” ва “Андерлехт” қизиқиш билдирмоқда. Агар бу трансфер ўхшамаса, Рейнольдс ўз юртига қайтиб кетишни мўлжаллаган.
Брайан Европага келгунга қадар АҚШ чемпионатида “Даллас” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Иброҳимович собиқ устозини тиз чўктиришга тайёр
“Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Сан-Сиро”да “Милан” меҳмони бўлади. Ушбу учрашув 6 январь куни ўтказилади.
Маълумотларга қараганда, “Милан”нинг энг машҳур ўйинчиси Златан Иброҳимович ва истеъдодли ҳужумчи Рафаэль Леау жароҳатларидан қутилиб, “бўрилар”га қарши майдонга тушишга тайёр.
40 ёшли швециялик футболчи миланликлар сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У жорий мавсумда 11 та учрашувда рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилган.
Иброҳимович илгари “Манчестер Юнайтед”да Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепган. Шунга қарамай, жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган миланликлар ҳужумчиси бўлажак баҳсда собиқ устозининг жамоасини тиз чўктирмоқчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди