06:30 / 05.01.2022
1 089

Лутфулла Тўраев "Нефтчи" билан шартнома имзолади

Лутфулла Тўраев "Нефтчи" билан шартнома имзолади
Сайтимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, Лутфулла Тўраевнинг “Нефтчи”га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ниҳоят, “Нефтчи” клуби ушбу трансферни муваффақиятли ҳал қилди. Футболчининг маълум қилишича, фарғоналиклар билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Тўраев фаолияти мобайнида “Бунёдкор”дан ташқари “Машъал”, “Насаф”, “Локомотив”, “Фельда Юнайтед” (Малайзия), АГМК каби клубларда тўп сурган. У ўтган мавсум “қалдирғочлар” сафида Суперлига доирасида 23 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урган. “Нефтчи” эса унинг фаолиятида янги саҳифа очади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт