
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" жамоаси амалга ошираётган трансферлар ҳақида фикр билдирди.
- "Навбаҳор" трансфер ойнаси ва унга нисбатан белгиланган лимит масаласида ақл билан йўл тутди. 6 декабрга қадар клуб 5 футболчи билан тузилган шартномани бизга тақдим этиб улгурганди. Шундан келиб чиқиб, улар 10 талик лимитни тўлиқ сақлаб қолишга эриша олишди. Рўйхатдан ўтказилган шартномалар ЎзПФЛ расмий саҳифасида расман эълон қилинади. Кузатиб боринг, - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар