Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Кеча клуб ўз сафига “Бунёдкор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Лутфулло Тўраевни қўшиб олди. Шундан кейин Тўраев билан қисқача суҳбатлашиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик.
- “Нефтчи”га Илҳом Мўминжонов таклифи билан келиб қўшилдим. У киши икки ой олдин телефон қилганди ҳамда ўзаро кўришиб олгандик. Ўшанда Мўминжонов мени “Нефтчи”да ўйнашимни исташини маълум қилганди. Клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўяётганини айтганди.
Хабарингиз бор, “Нефтчи” ўз тарихига эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб ўз мавқеини кўтариш йўлида ҳаракат қилмоқда. Жорий йилда ўз олдига катта мақсад ва режалар тузган. Ишонаманки, бу клуб сафида ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатиб, клубнинг мавқеини кўтаришга интилмоқчимиз. Суперлигада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз.
Тўғриси, “Нефтчи”дан бошқа жамоалардан таклиф олганим йўқ. Қолаверса, Илҳом аканинг ўзи биринчи бўлиб менга алоқага чиққанидан сўнг бошқа таклифларни кўриб чиқишга ҳожат қолмаганди.
“Бунёдкор” билан бир йиллик шартномам бор эди. Лекин раҳбарият билан ўзаро келишган ҳолда шартнома муддатини икки томонлама бекор қилдик. Шунингдек, “қалдирғочлар” ҳисобига ҳам маълум миқдорда маблағ тўлаб бериладиган бўлди, - дея фикрларини якунлади Тўраев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди