19:19 / 07.01.2022
1 255

Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди

Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2022 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубларнинг якуний таркибини эълон қилди, деб ёзади футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Telegram’даги каналида.

Қайд этилишича, Эроннинг «Персеполис» ва «Истиқлол» клублари ОЧЛ лицензиясидан маҳрум қилинган, Ироқ ҳамда Ливан клублари ҳам плей-оффдаги ўз ўрнидан айрилган.

Натижада плей-офф босқичида «Насаф» билан ўйнаши керак бўлган «Ал-Ғарафа» тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олган. Қарши клуби эса сафарда БААнинг «Банияс» клубига қарши плей-офф ўйинида майдонга тушади. Бу ўйиндаги ғалаба «аждарлар»ни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқади.

«Банияс» — «Насаф» учрашуви 15 март санасига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ОЧЛ плей-оффида Ўзбекистон Кубоги ғолиби сифатида қатнашмоқда. Агар Рўзиқул Бердиев жамоаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, Суперлигада 2-ўринни эгаллаган «Сўғдиёна» ОФК Кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди.

Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» эса ОЧЛдаги иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 17 январь куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди