
Италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо “Рома” келаси ҳафта яна бир трансферни ҳал қилишга яқин экани ҳақида хабар берди.
Пойтахтликлар Португалия чемпионатидаги “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган универсал футболчи Сержиу Оливейра трансфери бўйича якуний босқичга киришди.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто португалияликларни Оливейрани мавсум охиригача ижарага жўнатиб, кейинчалик 15 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқини беришга кўндиргани айтилмоқда.
29 ёшли футболчи майдон марказида бир неча позицияларда ўйнай олади. Жозе Моуриньо Оливейранинг ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда ўйнаш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Португалиялик футболчи жорий мавсумда 24 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Унинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнашга қарши эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар