Италия А Сериясининг 21-турида энг кескин ва муросасиз тўқнашувлардан бири “Олимпико” стадионида “Рома” ва “Ювентус” ўртасида бўлиб ўтади. Бу икки клуб азалдан бир бирига ашаддий рақиб ҳисобланади.
Хориж матбуоти бу галги баҳсга доир материалларни тайёрлаш жараёнида машҳур мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳам ўрганмоқда. Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайти машҳур эксперт Збегнив Бонекнинг фикрларига қизиқди.
Збигнев Бонек айни пайтда Польша футбел федерацияси президенти ҳисобланади. У ўз даврида энг зўр футболчилардан бўлган. Футбол қироли Пеле Бонекни ўтган асрнинг энг зўр 125 нафар футболчиси рўйхатига киритган.
Журналистлар “Рома” ва “Ювентус” ўйини бўйича ундан фикр сўрагани бежиз эмас. Бонек “Ювентус” ва “Рома”да уч йилдан фаолият кўрсатган ва Италия майдонларида умумий ҳисобда 172 та учрашув ўтказиб, 37 та гол урган, икки марта Скудеттони қўлга киритган.
Збигнев Бонек УЕФА миқёмидаги турнирлар – Европа Чемпионлари кубоги, Кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубоги соҳиби, 1982 йилги жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.
Збигнев Бонек “Рома” ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ҳужумчилик маҳоратини Тэмми Абрахамдан устун қўйди.
- Бу баҳсда очиқ футбол кўрамиз ва ўйинда яққол фаворит йўқ. “Рома”да таркиб борасида муаммо борлиги рост, лекин “Ювентус” ҳам ўз ўйинини ҳали йўлга қўйиб улгургани йўқ. Туринликлар ҳаракатида сифат бор, улар ҳар қандай жамоага зарба бериши мумкин, бироқ аввалги қудратини кўрмаяпман.
Бу баҳс Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун энг муҳим тўқнашув бўлиши мумкин. Айниқса, “Рома” учун. Агар Жозе Моуриньо шогирдлари Чемпионлар лигасига чиқа олмаса ёки Конференциялар лигасида зафар қучмаса, мавсум “Рома” учун муваффақиятсиз ўтган ҳисобланади.
“Рома”даги Тэмми Абрахам яхши ҳужумчи, лекин мен унда ҳужумчилар учун зарур бўлган “қотиллик инстинкти” етишмайди, деб ҳисоблайман. Менинг назаримда, “Рома”нинг энг хавфли ўйинчиси бошқа, яъни Шомуродов. Агар Элдор Абрахам ўйнаган ўйинларда унинг ўрнига ҳаракат қилганида англиялик ҳужумчидан кўп гол урган бўларди.
Жозе Моуриньо ва Массимилиано Аллегри ҳар иккиси тажрибали ва кучли мураббийлар, бироқ беллашувда майдонда улар ўйнамайди ва гол урмайди.
“Олимпико”даги баҳсда торози палласини босиши мумкин бўлган ўйинчилари Лоренцо Пеллегрини ва Николо Дзаньолодир. Улар “Рома”нинг энг кучли ижрочилари ҳисобланади. Шунингдек, мен Генрих Мхитарян ҳам бошқалардан кўра фойдалироқ, деб биламан.
Янги ўйинчи Эйнсли Мэйтлендд-Найлс майдон марказини ушлаши керак бўлади, - деди Збигнев Бонек.
Дарҳақиқат, Жозе Моуриньо ёзда ҳужум чизиғига икки футболчи – Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахамни олиб келган бўлса-да, бошланғич таркибда асосан англиялик юлдуз хизматидан фойдаланяпти.
Кўп мутахассислар Шомуродовни Абрахамдан кам санамайди, бироқ “Челси” футболчиси римликларга 40 миллион еврога тушгани ва жамоада энг катта маошни олаётган бу борада ҳал қилувчи ролни ўйнамоқда.
Фактларга эътибор қаратимиз: Элдор Шомуродов “Рома” сафида А Серия ва Конференциялар лигаси квалификацияси ва гуруҳ баҳсларида жами 24 та ўйинда иштирок этди. Лекин майдонда ҳаракат қилган вақти атиги 883 дақиқага тенг. Бу вақт мобайнида у учта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Тэмми Абрахам Римга келганидан бери ҳар икки мусобақада 26 та ўйин ўтказди. Майдонда бўлган вақти 1951 дақиқани ташкил қилмоқда. Бу вақт ичида 13 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди.
“Рома” – “Ювентус” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди