Хабарингиз бор, ўзбек муайтай оламининг ёрқин вакили Анвар Бойназаров ММАда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунга қадар иккита жанг ўтказишга улгурганди. Қувонарлиси, у ҳар икки жангида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Бойназаров профессионал муайтай ҳамда кикбоксинг йўналишида жаҳоннинг энг нуфузли Glory промоушенида ҳам муваффақиятли фаолият юритган.
Эндиликда ММА да жавлон ураётган ҳамюртимиз ҳозиргина яна бир бор октагонга кўтарилди. Бойназаров ўзининг 3-жангини АҚШнинг нуфузли LFA (Legacy Fighting Alliance) промоушени доирасида Жон Фамга (4-2) қарши ўтказди.
Хурсандчилик ила айтиш мумкинки, юртдошимиз рақибига хеч қандай имконият қолдимган ҳолда, биринчи раунднинг дастлабки сониясидаёқ тизза зарбаси билан рақибини нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа у ММАдани 3- ғалабасини қўлга киритди.
Ўз навбатида ушбу чиройли ғалаба билан ҳамюртимизни табриклаймиз ва муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз!
Мазкур жангни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди