20:02 / 15.01.2022
1 396

Суперлигага чиққан "Динамо" яна бир легионер билан шартнома имзолади

Суперлигага чиққан "Динамо" яна бир легионер билан шартнома имзолади
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришни давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, «Динамо» клуби сербиялик дарвозабон Милое Прекович билан келишувга эришди. 30 ёшли голкипер билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик легионер самарқандликлар сафига эркин агент мақомида қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Милое Прекович сўнгги мавсумни Сербия Суперлигаси вакили «Вождовац» клуби сафида ўтказиб, жамоанинг асосий посбони бўлган. У чемпионат доирасидаги барча – 21 ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилган.

Маълумот:
Милое Прекович
Туғилган санаси: 1991 йил, 7 июнь.
Туғилган жойи: Сербия, Аранделовач.
Бўйи: 192 cантиметр

Фаолият юритган клублари:
2009-2010 - «Младеновач» (Сербия)
2010-2012 - «Косиче» (Словакия)
2013-2014 - «Младость Лукани» (Сербия)
2015 - «Слога» (Сербия)
2016-2017 - «Енисей» (Россия)
2017-2018 - «ОФК Белград» (Сербия)
2018-2020 - «ФК Индижа» (Сербия)
2021 - «Вождовац» (Сербия).
2022 - «Динамо» (Самарқанд).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигага чиққан "Динамо" яна бир легионер билан шартнома имзолади