date
views 1 236

Месси рафиқасининг гапига кирадими?

Месси рафиқасининг гапига кирадими?
ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси яна “Барселона” футболчисига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда The Mirror.

Манбага кўра, Мессининг рафиқаси Парижда бахтли эмас. Қайд этилишича, Антонелла Рокуццо турмуш ўртоғидан "Барса"га қайтишни сўраган.

Шунингдек, Мессининг фарзандлари Париж клубига мослаша олмаслиги, унинг оиласига Париж иқлими ёқмаслиги ҳам айтилган. Футболчини "Барселона"га қайтишга бош мураббий Хави ва ҳимоячи Дани Алвес кўндиришмоқда.

Аммо футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси ўғлининг “Барселона”га қайтиши тарафдори эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси рафиқасининг гапига кирадими?