“Локомотив”ни тарк этган 36 ёшли ҳужумчи Марат Бикмаев янги мавсумни “Сўғдиёна” таркибида бошлаши аниқ бўлди. Боиси, футболчи жиззахликлар билан бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Бош мураббий Улуғбек Бақоев ҳужум чизиғини кучайтириш учун Бикмаевнинг тажрибасидан фойдаланишни лозим топган. Чунки Бақоев ҳам қандай ҳужумчи бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Балки, Марат “Сўғдиёна”да иккинчи ёшлигини намойиш этар!
Бикмаев фаоляти давомида Ўзбекистонда асосан “Пахтакор” ҳамда “Локомотив”да тўп сурган. “Сўғдиёна” эса унинг Суперлигадаги учинчи жамоасига айланди. Қолаверса, Россиянинг “Крилья Советов”, “Рубин”, “Спартак-Нальчик”, “Алания”, Қозоғистонда эса “Актобе” шарафини ҳимоя қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди