18:45 / 18.01.2022
1 070

Тошкентда бўладиган бокс бўйича Осиё чемпионати дастури билан танишинг!

Тошкентда бўладиган бокс бўйича Осиё чемпионати дастури билан танишинг!
20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги биринчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон, Таиланд, Япония, Филиппин, Тожикистон, Мўғулистон, Қирғизистон, Малайзия эркаклар ва аёллар жамоалари медаллар учун асосий фаворитлар қаторидан жой олишади. Турнирга жами 16 давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Чемпионат 2021 йил декабридан қолдирилганлиги сабабли, ёш чегараси узайтирилди. Демак, 1999-2003 йилларда туғилган боксчилар Тошкентда бўлиб ўтадиган чемпионатда иштирок этишлари мумкин бўлади.

21 январь куни иштирокларини текширувдан ўтказиш, техник йиғилиш ва расмий қуръа ташлаш маросимидан сўнг, очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг биринчи куни 22 январь, финал эса икки кунда - 28 ва 29 январь кунлари бўлиб ўтади.

Аёллар 12 та вазн тоифасида 48 кг дан +81 кг гача иштирок этишса, ўғил болалар 48 кг дан супероғир вазн +92 кг гача бўлган 13 тоифада иштирок этишлари мумкин.

Баҳслар "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

U22 бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўлиқ тақвими (маҳаллий вақт)

20-21 январь - жамоаларни кутиб олиш
21 январь – спортчиларни текширувдан ўтказиш
21 январь, 16:00 – техник йиғилиш
21 январь, 17:00 – расмий қуръа
21 январь, 18:00 – очилиш маросими
22 январь - дастлабки саралаш жанглари
23-24 январь - чорак финал
25-26 январь - ярим финал
27 январь - дам олиш куни
28-29 январь - финал

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда бўладиган бокс бўйича Осиё чемпионати дастури билан танишинг!