Кеча ПФЛ 2022 йилги футбол мавсуми учун янги регламентни эълон қилди. Унга кўра, бу йил ҳам Про лигада 10та клуб иштирок этади. Клублар аввалига уй-меҳмон тарзида 18 турни ўтказишади. Шундан сўнг жадвал икки қисмга бўлиниб, юқори бешлик Суперлига учун, қуйи бешлик Про лигада қолиш учун кураш олиб боради.
Иккинчи босқичда клублар уй-меҳмон тарзида 8тадан ўйинда майдонга тушишади. Бу йил Про лигада иштирок этадиган клублар: "Машъал", "Андижон", "Турон", "Нурафшон" ("Бухоро"), "Хоразм", "Янгиер", "Шўртан", "Орол", "Зомин" ва "Ғиждувон".
Регламентга кўра, Про лига мусобақаси якунлангач, дастлабки икки ўрин эгаси тўғридан тўғри Суперлигага йўл олади. 3-ўрин соҳиби эса Суперлиганинг 12-жамоаси билан плей-офф учрашувида майдонга тушади. Про лигада 10-ўринни эгаллаган клуб Биринчи лигага тушиб кетади. 9-ўринни банд қилган жамоа Биринчи лиганинг 2-ўрин эгаси билан ўтиш ўйинида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди