
Италия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Рома" ва "Лечче" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда "бўрилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафидан Калабрези гол урган бўлса, римликлардан Кумбула, Абраҳам ва захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Легионеримиз беллашувни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада Афена-Гьян ўрнига майдонга тушди.
"Рома" – "Лечче" 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 15 Калабрези, 1:1 – 40 Кумбула, 2:1 – 54 Абрахам, 3:1 – 81 Элдор Шомуродов.
"Рома" – Руй Патрисиу, Карсдорп, Кумбула, Рожер, Мэйтленд-Найлз (Винья, 46), Сержиу Оливейра, Верету (Дзаньоло, 46), Кристанте, Абрахам (Залевски, 86), Карлес Перес (Мхитарян, 46), Афена-Гьян (Шомуродов, 64).
"Лечче" – Блеве (Габриэл, 21), Жандре, Дермаку (Лучони, 46), Калабрези, Баррека, Листковски (Фараго, 65), Блен, Гарджуло, Хельгасон (Бьеркенгрен, 68), Оливьери, Ди Мариано (Кода, 46).
Огоҳлантиришлар: Листковски (12), Афена-Гьян (38), Хельгасон (44), Ди Мариано (45), Гарджуло (60), Рожер (71), Абрахам (76).
Четлатиш: Гарджуло (62). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар