"Рома" Италия кубоги доирасида "Лечче"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Римликларнинг учинчи голига легионеримиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бунга ўз муносабатини билдирди.
"Мана нима керак унга! Бўшлиқ. Элдор қочадиган ҳужумчи ва марказ унга қулайроқ. Италия кубогининг "Рома" - "Лечче" ўйинида Шомуродов 63-дақиқада тушди. Саал бўлса ҳам кўпроқ вақт.
81-дақиқада римликлар 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди ва "Лечче" ҳужумга ташланаётганди. "Рома"нинг охирида гол ўтказиб юбориш одати хавотирли эди. Шу дақиқада Генрих Мхитарян шеригининг тезлигига ишонди ва тўпни олдинга қараб тепди. Бўлди.
Старт. Элдор тезликда бўш зона томон қочди. Жарима майдонига киргач, ўзи билан параллель келаётган ҳужумчини замахда алдаб, олдинга чиқишни бошлаган дарвозабонни ҳам чалғитди. Мана ўша лаҳза ва Шома яқин бурчакка аниқ зарба йўллаб, ўйинга чиройли нуқта қўйди, 3:1. Ажойиб.
"Рома" чоракфиналга чиқди ва у ерда Италиянинг айни вақтдаги энг кучли клуби бўлмиш "Интер" билан тўқнаш келади. Моур ва Интер, зўр ҳикоя", - дея ёзиб қолдирди Файзиев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди