"Динамо" "Насаф" футболчисини ижарага олди

"Динамо" "Насаф" футболчисини ижарага олди
Суперлига янги мавсуми олдидан “Динамо” жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, “Динамо” жамоаси сафига “Насаф” ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов келиб қўшилди. “Динамо” 21 ёшли футболчини “Насаф”дан бир йилга ижарага олди. Комилов 2022 йилги мавсумни Самарқанд жамоасида ўтказади.
"Динамо" "Насаф" футболчисини ижарага олди
Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 18 учрашувда 2 та гол, Ўзбекистон Кубогида 7 ўйинда 2 та гол ҳамда ОФК Кубогида 6 баҳсда 2 та голга муаллифлик қилган. Жами 2021 йилдаги 31 учрашувда 6 та гол киритган.

"Динамо" матбуот хизмати.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар