
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес давралар оралиғида қайси позицияларни кучайтиришга урғу бермоқчи экани маълум бўлди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, испаниялик мутахассис жамоага Хорди Альба билан рақобатлашадиган чап қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячи ҳамда ҳужумчи олиб келмоқчи.
Қайд этилишича, Хави бу ҳақда клуб раҳбариятини аллақачон хабардор қилган ва трансфер ойнаси ёпилгунича ушбу позицияларга футболчи олиб келишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 32 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар