Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Реал” ўз майдонида “Эльче”га қарши учрашувда базўр мағлубиятдан қутилиб қолди. Мадридликлар ўйин охирида иккита тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришни уддалади – 2:2.
Ўйин мезбонлар тўпурари Карим Бензема учун ҳар томонлама омадсиз бўлди. Моҳир ҳужумчи пенальтини амалга ошира олмади. Бу ҳолат франциялик футболчи “Реал”дан ўйнаётган 2009 йилдан бери илк бор кузатилди.
Бензема жароҳат олиб, 58-дақиқада майдонни эрта тарк этди. Уйдаги ҳолат эса, бундан ҳам ёқимсиз бўлди.
Футболчи майдонда югуриб юрган пайтда ўғрилар унинг Сан-Себастьян-де-лос-Рейес туманидаги уйини уриб кетибди. Маълумотларга қараганда, босқинчилар боғ томондан уйга кирган. Ўғриланган нарсалар қиймати ҳали эълон қилингани йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди