Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтингини эълон қилди.
Энг кучли чемпионат сифатида Бразилия чемпионати қайд этилган. Кучли учликдан эса Англия ва Италия чемпионатлари жой олган.
Ўзбекистон Суперлигаси эса жадвалда 66-ўринни банд қилди (309,5 очко). Бу Осиё миқёсидаги 5-кўрсаткич ҳисобланади. Қитъада фақат Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони чемпионати Ўзбекистондан юқорида жойлашган.
Умумий рейтингда АҚШ, БАА, Қатар ва Беларус лигаси Ўзбекистон чемпионатидан пастроқда қайд қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунида ишлаб чиқилган рейтингда Суперлига жаҳонда 48, Осиёда 5-ўринда бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди