“Рома” футбол клуби тарбияланувчиси Алессандро Флоренци бугунги кунда “Милан” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳар бир римлик футболчи сингари “бўрилар” жамоасидан ўйнашни орзу қилган Флоренци пойтахт клубидан нега кетганини очиқлаб ўтди.
Рим клубини қабул қилиб олган Жозе Моуриньо ҳам тажрибали футболчи билан ишлашни истамади ва клуб уни ёзда навбатдаги ижарага жўнатиб юборди.
- Ҳеч қандай шубҳасиз, мен “Рома”нинг бир бўлагиман ва бу клуб менга етишмаётганини ҳис қилиб яшаяпман. Бу мен болалигимдан мухлислик қиладиган ва унга боримни беришга тайёр бўлган жамоа.
Менга римлик мухлисларга қаҳрамонлар керак эмас, дейишганидан кейин клуб билан йўлимиз айро тушганини билдим.
Жамоа афсоналари – Даниэле де Росси ва Франческо Тотти қандай кетганини кўрдим ва навбат менга етганини тушуниб етдим. Ўзимни профессионаллардек тутишга, клубга ортиқча зиён етмаслиги учун кетдим. Буни қабул қилдим ва олдинга интилишда давом этдим.
Хориждаги фаолиятим менга ёрдам берди, энди Италия чемпионатида “Рома”га дуч келсак, менга осон бўлмаяпти. Агар собиқ жамоага гол урсам, ҳеч қачон уни нишонламайман, - деди Алессандро Флоренци.
30 ёшли футболчи ўнг қанот ҳимоячи ва ярим ҳимоясида ишончли ўйнай олади. “Рома”дан ташқари “Кротоне”да ўйнаган Флоренци 2020 йилнинг январидан бошлаб, турли жамоаларда ижарада юрибди.
У дастлаб, “Валенсия”га ижарага жўнатилди. Кейин бир мавсум ПСЖ шарафини ҳимоя қилди. 2021 йилнинг августидан бери “Милан”да ўйнамоқда.
Флоренци ёзда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган. Алессандро жорий мавсумда “Милан” сафида жами 21 маротаба ўйинга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Верету “Рома”да қолади
“Рома”нинг франциялик легионери Жордан Веретуга Англия премьер-лигаси вакиллари “Ньюкасл” ва “Тоттенхэм”дан жиддий қизиқиш бўлаётган эди.
Футболчининг агенти Марио Жуффреди масалага ойдинлик қиритди. Жордан “Рома”да қолади. Ҳеч бўлмаганда, мавсум охиригача Римда бўлади, деди Марио Жуффреди.
Шунингдек, бу мутахассис Жордан Веретуни Жозе Моуриньо қизиқаётган “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелеге алмаштириш вариантини ҳам кескин рад этди.
“Нант” клуби тарбияланувчиси бўлган Верету “Рома”га қадар “Астон Вилла”, “Сент-Этьенн” ва “Фиорентина” жамоаларида тўп сурган.
28 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобга тўртта гол ва саккизта голли пас ёздириб қўйди.
“Рома” Бельгияга ўйинчи жўнатади
“Рома” мутасаддилари америкалик ҳимоячи Брайан Рейнольдсни Бельгия чемпионатига жўнатишга розилик берди. Бироқ, истеъдодли футболчи аввалги кутилганидек “Андерлехт”га эмас, баоки “Кортрейк” жамоаси сафига қўшиладиган бўлди.
АҚШ терма жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси мавсум охиригача Бельгия чемпионатида тўп тепади. Келишувга кўра, ушбу муддат ичида “Кортрейк” унинг маошини тўлиқ ўзи тўлайди.
Рейнольдс жорий мавсумда римликлар сафида атиги 91 дақиқа ҳаракат қилди. У асосий таркибга кира олмагани учун Жозе Моуриньо ҳимоячи билан хайрлашишни маъқул топди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди