12:33 / 25.01.2022
1 073

Бугун Осиё чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

Бугун Осиё чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент шаҳрида жойлашган "Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Табиийки, ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон теома жамоаси фаворитлар қаторида эътироф этилмоқда. Аввалги кунги баҳсларда юртдошларимиз ўзларининг чиройли ҳаракатлари билан ғалабали одимини давом эттиришмоқда. Албатта, мағлубият ҳам йўқ эмас. Бироқ, умумий тарзда олиб қараганда, боксчиларимиз барчани бирдек хурсанд қилмоқда.

Бугун ҳам Осиё чемпионати дастуридан ўрин олган жангларда 8 нафар ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказади. Қуйида, уларни эътиборингизга ҳавола этамиз!

-57 кг
Дилшод Абдумуродов - Хусравхон Раҳимов (Тожикистон)

- 60 кг
Ҳуршидбек расулжонов - Буяндалаи Баяркху (Мўғулистон)

-63.5 кг
Руслан Абдуллаев - Тугулдур Бямбатсогт (Мўғулистон)

- 67 кг
Жавлонбек Юлдошев - Расул Ахадов (Тожикистон)

-71 кг
Азиз Тожиев - Анас Алсади (Иордания)

-75 кг
Абдулазиз Абдупаттаев - Гантулга Батбаяр (Мўғулистон)

-80 кг
Жасурбек Юлдошев - Омурбек Бекжигит Уулу (Қирғизистон)

-86 кг
Тимур Мержанов - Юссуф Ҳусайн (Қувайт)

Жанглар 16:00 да бошланади ва Futbol TV каналида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Осиё чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади