19:21 / 25.01.2022
961

“Динамо” клуби “Насаф” ҳимоячисини ижарага олди

“Динамо” клуби “Насаф” ҳимоячисини ижарага олди
Суперлига янги мавсуми олдидан "Динамо" жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, "Динамо" жамоаси сафига "Насаф" ҳимоячиси Жўрабек Маннонов келиб қўшилди. "Динамо" 24 ёшли футболчини "Насаф"дан бир йилга ижарага олди. Маннонов 2022 йилги мавсумни Самарқанд жамоасида ўтказади.

Маълумот учун, Жўрабек Маннонов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 20 учрашув, Ўзбекистон кубогида 5 ўйин, ОФК кубогида 3 баҳсда майдонга тушган. 2021 йил жами 28 учрашувда тўп тепган. Ўтган мавсум "Насаф" сафида Ўзбекистон кубоги соҳиби, ОФК кубоги вице-чемпионига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Динамо” клуби “Насаф” ҳимоячисини ижарага олди