16:19 / 26.01.2022
1 037

Ўзбекистон Африка жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Ўзбекистон Африка жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
Ўзбекистон ва Жанубий Судан терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинини давомида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. Хусусан, 27 январь куни жамоамиз Жанубий Судан терма жамоаси билан назорат учрашувида иштирок этади.

Аввалдан ушбу санада Баҳрайн терма жамоаси билан ўйнаш борасида музокаралар олиб борилаётганди. Бироқ Баҳрайндаги эпидемиологик вазият сабабли ушбу жамоа БААдаги йиғинини бекор қилишга мажбур бўлди. Натижада 27 январь куни Дубайда йиғинда бўлиб турган Жанубий Судан терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида ўзаро келишувга эришилди.

Ўйин 18:00 да старт олади ва ЎФА расмий "YouTube" kanali орқали трансляция қилиниши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Африка жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади