"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Ла Лигада давом эттиради. "Севилья" футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 26 ёшли франциялик ҳужумчи ушбу мавсум охиригача "Севилья"да ижара асосида ўйнайди.
Ушбу хабар юзасидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида фикр билдирди.
- Антони Марсьяль расман "Манчестер Юнайтед"дан "Севилья"га мавсум охиригача ижарага ўтди. 26 ёшли франциялик ҳужумчи учун Андалусия клуби 5 млн евро тўлайди. Марсьяль 22-рақамни танлади.
Хабарларга кўра, Антони Англиянинг бир қатор клубларининг таклифларини рад этиб, "Севилья"га ўтмоқчи бўлган. Бу клуб спорт директори Рамон Мончи эффекти.
Антони бу мавсум АПЛда 8 ўйинда 1 дона гол урди. Захира футболчиси даражасида эди. "Севилья" эса "Реал" билан чемпионлик пойгасида савияли футболчиларга муҳтож. Орада бу жамоа бир Шомуродовга ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар чиққанди, - деди Даврон Файзиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди