
2020 йил “Насаф” футбол клубига келиб қўшилган Марко Станоевич 2022 йилги мавсумда ҳам жамоага ёрдам беради. Футболчи "аждарлар" билан яна бир йиллик шартномага имзо чекди. Марко “Насаф” сафида Суперлигада 49 ўйинда майдонга тушиб , 12 гол муаллифига айланган. Сербиялик футболчи жамоа билан Суперлиганинг кумуш медали ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.
Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоага келиб қўшилган Баҳром Абдураҳимов 2022 йилги мавсумда ҳам қаршиликларга ёрдам беради. Баҳром клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Ёдингизда бўлса, Баҳром 2015-2017 йилларда ҳам “аждарлар” сафида ҳаракат қилган. Абдураҳимов “Насаф” билан бирга икки марта чемпионатнинг бронза, бир марта кумуш медалларини, икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.
"Насаф" клуби матбуот хизмати
Марко СтаноевичБаҳром АбдураҳимовНасаф Футбол КлубиСуперлига МавсумиЎзбекистон КубогиЖамоа Ёрдами Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар