“Рома” қишда бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмаган тўрт нафар футболчини бошқа жамоаларга ўтказиб юборишга муваффақ бўлди. Спорт директори Тьягу Пинто хатти-ҳаракатлари билар испан футболи тарбияланувчилари – ҳужумчи Борха Майораль ва ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр “Хетафе”га, америкалик легионер Брайан Рейнольдс Бельгия чемпионати вакили “Кортвейк”га, ҳимоячи Риккардо Калафьори “Женоа”га ижарага жўнатилди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, бу трансферлар римликларга мавсумнинг иккинчи қисми учун жами 4,8 миллион евро маошни тежаш имконини берди. Бу тежамкорлик орқали “Рома” қишда ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлс ва Сержиу Оливейранинг маошини тўлиқ қоплашга етадиган пулга эга бўлди.
Айни пайтда пойтахтликлар яна бир неча футболчиларнинг муддатидан аввал клубни тарк этиши эвазига 5,7 миллион еврони тежашни режалаштирмоқда. Кетадиган навбатдаги гуруҳга Федерико Фацио, Давиде Сантон, Амаду Диавара ва Алессио Риккарди киритилган
Клуб спорт директори Тьягу Пинто ҳозир бу ўйинчиларга янги иш жойи топиш борасида бош қотирмоқда. Айтиш жоизки, Амаду Диавара, Давиде Сантон ва Федерико Фациога аниқ харидорлар бор. Кўп нарса футболчиларнинг розилигига боғлиқ.
Жозе Моуриньо томонидан ҳатто биринчи жамоа машғулотларига жалб қилинмаган Федерико Фацио тақдирга тан берди ва тезроқ бошқа жамоага ўтишни ўйлаяпти. Ҳозирча, бу футболчи А Серия аутсайдери “Салернитана” сафига қўшилишга яқин турибди.
Аргентиналик ҳимоячи аввал “Севилья” ва “Тоттенхэм”да тўп тепган. 2017 йилдан 2020 йилга қадар “Рома”нинг асосий таркиб ўйинчилари қаторига кирарди. Бироқ, ўтган мавсумда бошланғич таркибдаги жойини йўқотган Фацио Моуриньо келганидан кейин жамоадан умуман четлатилди.
Португалиялик бош мураббий ишончи билдирмаган Давиде Сантон шартномаси охиригача ўйнамай маош олишни маъқул кўрмоқда. Захира майдонида ёлғиз шуғулланиб юрган италиялик ҳимоячига Туркия ва Греция жамоаларидан чорлов бўляпти. Бироқ, 31 ёшли ўйинчи бу таклифларни қабул қилмади. У ёзда шартномасини тугатиб, эркин агент сифатида ўзига янги иш жойи қидиради.
Амаду Диаваранинг масаласи анча чигал. Гвинеялик таянч ярим ҳимоячисига ҳам харидор кўп. Бироқ, ярим ҳимоячи Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш учун Европани тарк этгани янги клублар билан музокара олиб бориш ишларига халақит бермоқда.
Қишки трансферлар вақти қисқалигини инобатга олиб, Диаварага қизиқиш билдирган “Венеция”, “Торино”, “Кальяри”, “Сампдория” ва “Валенсия” каби клублар эътиборини бошқа ўйинчиларга қаратишни маъқул топди.
Амаду Диаваранинг ўзи ҳам “Рома”дан кетишга шошилмаяпти. У асосий таркибга кириш учун курашиб, Жозе Моуриньо ва мураббийлар штаби вакилларини ўз иқтидорига ишонтиришни мўлжаллаган.
Хўш, “Рома”га олиниб келинадиган ўйинчилар борми?
Ҳозирча, Жозе Моуриньо орзусидаги икки ярим ҳимоячини қўлга киритиб бўлди. Португалиялик мутахассис жамоа ҳужумкорлигини оширишга эътибор қаратмоқда. Тьягу Пинту бош мураббийга икки ҳужумчи номзодини тавсия қиляпти.
Улардан биринчиси анча жиддий номзод. Англиялик Стефи Мавидиди жорий мавсумда “Монпелье” етакчиси ва тўпурари вазифасини ажойиб тарзда уддаламоқда. 23 ёшли футболчи Франция чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган.
“Арсенал” тарбияланувчиси бўлган Мавидиди Элдор Шомуродов билан бир хил позицияда ўйнайди. У ҳужум марказида ва чап қанотида самарали ўйнай олади, иккинчи ҳужумчи вазифасини ҳам уддалайди.
Катта истеъдод эгасининг трансферини 9 миллион еврога ҳал қилиш имкони “Рома”га қўшимча умид беряпти.
Иккинчи номзод – Бенжамин Шешко 18 ёш бўлишига қарамай, анча яхши кўрсаткичларни қайд этяпти. Словениялик ҳужумчи Австриянинг “Зальцбург” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. У миллий чемпионат, мамлакат кубоги, Европа Чемпионлар лигаси саралаши ва гуруҳ босқичида жами 24 маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва олтита голли пас муаллифи бўлди. Унинг трансфер суммаси 8 миллион еврога баҳоланган.
Моуриньо талабига кўра, “Рома” ҳужумидаги рақобатни янада кучайтиришни мақсад қилган спорт директори Тьягу Пинто ҳар икки тўпурар агентлари ва клублари билан музокара бошлашга тайёрланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди