"Барселона" жамоаси "Вулверхэмптон" вакили Адама Траорени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб уни ижара асосида қўлга киритишни мақсад қилган. Траоре ҳам мазкур трансферга қарши эмас ва "Тоттенхэм"дан келаётган таклифни рад этиши кутилмоқда.
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида футболчи уйига қайтаётгани борасида фикр билдирди.
- Адама Траоре "Барселона"га қайтмоқда. "Вулверхэмптон" футболчиси 2022 ёзига қадар ижарага бериляпти. Томонлар келишувга эришиб бўлишди. Траоре айнан "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ижарадан сўнг "Барселона" Адама билан тўлиқ шартнома имзолаши ҳам мумкин. Уёғи ўзига ва ўйинига боғлиқ. Жаҳоннинг энг жисмонан бақувват ҳужумчиларидан бири уйига қайтмоқда, - деди Даврон Файзиев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди