Aввал хабар берганимиздек, ЎФA томонидан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги учун япониялик тажрибали мутахассисларни таклиф этиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Режага мувофиқ, бош мураббий лавозимига номзод Мидори Ҳонда ва унинг ёрдамчиси Такая Цуцуми Ўзбекистонга етиб келди ҳамда ЎФA раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб, япониялик мутахассислар мамлакатимиз футболи тарихи билан танишдилар. Шунингдек, уларга бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар берилди. ЎФA раҳбарияти томонидан янги мураббий ёрдамида тартиб, интизом, курашувчанлик каби япон менталитетига хос хислатларни мамлакатимиз футболида янада кучайтириш, жамоамизни янги даражага олиб чиқиш каби мақсадлар кўзланганини таъкидлаб ўтилди.
Ўз ўрнида, япониялик мутахассислар бу йўлда бор куч-ғайратларини ишга солишга тайёр эканлигини билдиришди. Шундан кейин Мидори Ҳонда билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Япониялик тажрибали мутахассисларнинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, Мидори Ҳонда 17 ёшидан бошлаб 10 йил давомида Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1991 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Осиё ўйинларида жамоаси билан биргаликда бронза медалини қўлга киритган. Бош мураббий сифатидаги фаолиятини 2001 йилда “Окаяма” клубида бошлаган. Кейинчалик Япония U-20 аёллар жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб, жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган. 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Aсреджина” клубини бошқарди. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда ЖФAнинг “С” категориядаги лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди