
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Жанубий Судан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда дарвозани ишғол қилди. Кейин эса "Рома" ҳужумчиси бирга-бир вазиятдан гол урди. Иккинчи таймда Жалолиддин Машарипов пенальтидан тўпни тўрга йўллади.
Шомуродовнинг ушбу голларига "Рома" клуби матбуот хизмати инстаграмдаги саҳифасида футболчи дублга эришгани билан табриклади: "У терма жамоа сафида дубль қайд этди".
Эътиборлиси, терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг Жанубий Судан дарвозасига киритган биринчи голи терма жамоамизнинг 500-голи сифатида тарихда қолди.
Сречко Катанец шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар